Линклар

logo-print

Москвадан Питерга кетиб йўқолган Илҳом қидирилмоқда


Uzbekistan/Russia -Ilkhom Boymanov lost in Moscow, 08.07.2016.

Uzbekistan/Russia -Ilkhom Boymanov lost in Moscow, 08.07.2016.

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари орасида шу йилнинг май ойида йўқолиб қолган Илҳом Боймановни яқинлари қидирмоқда. 33 яшар муҳожир йигит поездга чипта олиб, Петербургда кутиб ўтирган опа-сингиллари ёнига етиб бормаган.

Озодликнинг Москвадаги таҳририятига мурожаат қилган Райимжон Эрназаров Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетган бўласини топишга ёрдам сўради.

- Бу йигит Бойманов Илҳом, 1983 йил 9 август куни туғилган. Питерда уни опалари ҳам борда. 7 май куни Москвадан Санкт-Петербургга поездга билет олган, лекин Петербургга етиб бормаган – бирор хабар йўқ. У ёқдаги танишлар ҳам “Йўқ, келмаган!” дейишяпти. Ленинградский вокзалга қўнғироқ қилдик, “Биз айтиб бера олмаймиз” дейди. Милицияга розисска бердик. Ариза бир ой олдин ёзилган, икки ой бўлди йўқолганига, деди Райимжон.

Суҳбатдошнинг айтишича, Илҳом бир неча йил Петербургда ишлаган.

У яқиндагина Москва шаҳрида турк қурилиш фирмасида иш топиб, Россия пойтахтига келган, дейди:

- Москвада турк фирмасида ишларди. Олдинроқ 4 йилча Санкт-Петербургда ишлаган эди. У ердаги иши маъқул келмадида, Москвага келди. Шу ерда танишлар олдида бир ойларча ишлади. Фирмада тош қуйишда, мрамор қуйишда ишлаган. Қурилиш соҳасида ишларди, умуман. Уйланган, иккита фарзанди бор: 3-4 ёшдаги ўғил ва қизи бор. Ўзи Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти, Қўрғонтепа шаҳри, Қубодиён ноҳиясида туғилган бу бола. У мени холаваччам бўлади. Бирор душмани бўлмаган, бирор билан жанжаллашадиган характери йўқ эди. Биз ариза топширган жойга полицияга икки маротаба мурожаат қилдик. “Йўқ, йўқ!”, деб бирор хабар айтмаяпти. Ўшанга Озодлик Радиосига чиқардик, деди Райимжон Эрназаров.

Райимжон бошқа қариндошлари билан ариза топширилган Москвадаги полиция бўлимидан ҳанузгача жавоб олинмаганини гапирди.

Озодлик Радиоси жорий йилнинг 7 майида Москва-Петербург йўналиши бўйича кетаётган поездга чиқиб, дом-дараксиз кетган Илҳом Боймановни кўрган-билганларни, унинг кейинги тақдири борасида бирор маълумотга эга бўлганларни

+7 (926) 840-80-95

+7 (985)280-04-61

рақамлари бўйича қўнғироқ қилишлари ёки Озодликнинг Интернетдаги расмий саҳифаси, ижтимоий тармоқларида кўрсатилган алоқа воситалари ёрдамида хабар беришларини сўрайди.

XS
SM
MD
LG