Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:51

Наро-Фоминскда ўзбекистонлик аёл бордель очганликда айбланмоқда


Москва вилоятининг Наро-Фоминск туманида фоҳишахона очганликда гумонланаётган 38 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди. Апрелевка қўрғонидаги "притон"ни аёл 28 ёшли синглиси билан бошқариб келгани айтилмоқда.

Москва вилоят полициясида ҳуқуқбузарликда айбланаётган хорижлик аёл Апрелевка қўрғонида хусусий уйлардан бирини ижарага олиб, унда ўзининг 28 ёшли синглиси билан бирга интим хизматларни кўрсатувчи исловотхона очганини айтишди.

Наро-Фоминск туман Ички ишлар бўлимининг Озодликка тақдим этган маълумотига биноан, ҳар бир “учрашув” учун бу шахс 1 минг рублдан ҳақ олиб келган.

- 1 минг рубль оламиз битта “ходка”га. Клиентларим кўп эмас. Фақат ўзимнинг таниш-билишларимга “хизмат” кўрсатамиз, дея тушунтириш берди терговчилар томонидан ҳозирча исми сир тутилаётган ўзбек ватандоши.

Москва вилоятида фоҳишахона очган ўзбекистонлик аëл ушланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00

(Видео Москва вилояти ИИБси томонидан томонидан тақдим этилди)

Полиция ходими саволларига бу аёл бошқа қизларни ҳам ишлатгани, кўп ҳолларда ўзи ҳам “хизмат” қилиб туришини айтади.

Шунингдек, исловотхона эгаси сифатида гумонланаётган аёл мижозларига контрацептив воситаларидан фойдаланмасликка рухсат берганини очиқлади.

Оператив-қидирув амалиёти давомида аёл “мижоз” бўлиб хонага кирган полиция ходимидан минг рубль миқдорида пул олаётган пайтда ушланган.

Наро-Фоминск тергов бўлими ўзбекистонлик аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят КОдексининг 241 моддаси (“Фоҳишалик амалларини ташкил этиш ҳамда исловотхона сақлаш”) асосида жиноий иш қўзғатди.

Полицияда Озодликка бу жиноят учун Россия қонунчилигида 5 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлигини билдиришди.

38 яшар аёл тергов якунига қадар ҳибсда қолди.

Шунингдек, унинг қўл остида ишлаган яна бир ўзбекистонлик аёл “Фоҳишалик билан шуғулланиш” моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилди ва унга 2 минг рубль жарима солингани маълум бўлди.

Звенигородда қўлга тушган аёллар

Бундан олдинроқ, 2016 йилнинг 31 майида Воронеж шаҳрининг Коминтерн туманида меҳнат муҳожирларига “хизмат” кўрсатувчи исловотхона ташкил этган 34 ёшли ўзбекистонлик яна бир аёлнинг жиноий иши судга оширилгани хабар қилинган эди.

Терговчилар ўз фаолиятига у асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган аёлларни ва ёш қизларни жалб қилгани аниқланганини таъкидлаган.

Куни кеча Воронеж шаҳар суди қарори билан фоҳишахона ташкил этганликда айбдор деб топилган ўзбекистонлик аёл 8 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилгани хабари чиқди.

XS
SM
MD
LG