Линклар

Куйдирги боис Ўзбекистонга қўшни давлатлардан чорва моли киритиш чекланди


Ўзбек-қирғиз чегараси

Ўзбек-қирғиз чегараси

Куйдирги касали тарқалмаслиги учун Ўзбекистон қўшни мамлакатлардан чорва моллари олиб кирилишини чеклади

Ўзбекистонга қўшни давлатлардан олиб келинаётган чорвачилик маҳсулотлари ва ҳайвонларни киритишга чеклов ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев бу хусусда ЎзА мухбирига билдиришича¸ юқумли касалликлар қайд этилган давлатлардан рухсатномасиз олиб келинган декоратив қушлар, тухум, гўшт-сут ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши тақиқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда куйдирги касаллиги ва бошқа хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи табиий ўчоқлар устидан назорат кучайтирилган.

Озодликка маълум бўлишича 30 миллион бошдан ортиқ чорва моллари куйдирги, 6 миллион 182 минг бош чорва оқсил касаллигига қарши эмланган.

XS
SM
MD
LG