Линклар

АҚШнинг бир нечта шаҳарларида полиция зўравонлигига қарши намойишлар давом этмоқда


Калифорния, Арканзас, Нью-Йорк, Вашингтон, Луизиана ва яна қатор шаҳарларда намойишчилар "Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим" (Black Lives Matter) деган шиорларни кўтариб, кўчаларга чиқишган.

Иллинойсда эса одамлар Барак Обама яшаган уйнинг олдида тўпланишган.

НАТО саммитида қатнашиш учун Польшага сафар қилган Президент Барак Обама саммит ортидан режаланган Европа саёҳатини қисқартириб, якшанба кечқурун Вашингтонга қайтиши кутилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Варшавада НАТО саммити муносабати билан Европага қилатган ташрифини қисқартириб бир кун олдин қайтадиган бўлди.

Президентнинг АҚШ га эртароқ қайтиши Техаснинг Даллас шаҳрида юз берган отишма билан боғлиқ.

АҚШнинг Даллас шаҳрида пайшанба куни икки қора танлининг полиция томонидан ўлдирилишига қарши намойишлар ўтаётган бир пайтда беш полициячи ўлдирилди ва яна олтитаси яраланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, полициячилар снайпер милтиқларидан нишонга олинган.

Полициячиларни ўлдириш гумони билан уч киши қўлга олинган, Далласда операция давом этмоқда.

Фавқулодда вазият туфайли Даллас узра парвозлар тўхтатилган.

Полицияга қарши намойишлар интернетда икки кун ичида полициячилар афроамерикаликларни ўлдираётгани тасвирланган иккита видео тарқалиши ортидан бошланди.

Норозилик намойишлари Далласдаги худди шунга ўхшаш намойишлар чоғида беш нафар полиция ходимининг ўлдирилишидан икки кун ўтиб юз берган.

Норозилик намойишларига АҚШнинг икки штатида полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилгани тасвирга олинган видеоларнинг Интернетда тарқалиб кетгани сабаб бўлди.

Президент Барак Обама АҚШда полиция ходимлари томонидан қора танлиларнинг ўлдирилиши ҳолатлари кўпайгани мамлакат учун муаммо эканини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG