Линклар

АҚШ президенти Барак Обама 8 июль куни Financial Times журналида чоп этилган мақоласида “бу Совуқ уруш тугаганидан кейин трансатлантик иттифоқимиз учун энг муҳим лаҳза бўлиши мумкин”, деб ёзди.

НАТО жангари Россияни огоҳлантиришни истайди. Бундан ташқари, ғарб мамлакатлари “Исломий давлат” ҳужумлари, муҳожир бўҳрони ҳамда Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиш қарори хавотирларга сабаб бўлаётган бир пайтда бирдамлик руҳини кўрсатиш илинжидадир.

Саммит давомида Россияга алоҳида эътибор қаратилади. Россия томонидан Украинанинг Қрим яриморолининг аннексия қилиниши ва Москванинг Украина шарқидаги тўқнашувлардаги роли туфайли ғарб ва Россия ўртасидаги муносабат ёмонлашди, Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган тартиб издан чиқди.

“Россиянинг Украинага қарши агрессияси бир бутун, эркин ва тинч Европа ҳақидаги тасаввуримизга таҳдид солади”, деб ёзди Обама. Президент яна “Орландодан тортиб Париж, Брюссель, Истанбулгача” бегуноҳларнинг ўлимига сабаб бўлган “Исломий Давлат” ҳужумлари, Британия қарори ҳамда “Африкадан то Афғонистонгача” бўлган ҳудудда содир бўлаётган можароларни ҳам тилга олди.

“Бизнинг халқларимиз сиёсий ирода топиб, бу долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун муайян мажбуриятларни ўз бўйнига олиши керак”, деб ёзди АҚШ президети. Саммит давомида Обама Европа давлатлари лидерлари билан учрашади.

Обама АҚШ ҳамда Буюк Британия ўртасидаги “ўзгача муносабат ўзгармай қолишини” айтиб, Британия ҳамда Европа Иттифоқи “янги етакчиликка ўтишнинг тартибли йўлини танлаб олишига” ишонч билдирди.

“Бундан ташқари, “Брексит” бироз ноаниқлик келтириб чиқарса ҳам, бизнинг умумий равнақимиз НАТОнинг мустаҳкам пойдеворига боғлиқ бўлиб қолади”, деб ёзди президент.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари НАТО аъзоларини, жумладан, саммит мезбони Польша ҳамда Эстония, Латвия ҳамда Литвани хавотирга солиб қўйган.

Ғарб давлатлари ҳукуматлари Россияни нафақат ҳарбий куч ишлатишда, балки Европа давлатларини беқарорлаштириш ва ғарбдаги бирдамликка путур етказиш учун онлайн ҳужумларни амалга ошириш, пропаганда билан шуғулланиш ҳамда бошқа методлардан фойдаланишда айблаб келади.

Саммит давомида Эстония, Латвия, Литва ва Польшада тўртта байналмилал батальонларнинг жойлаштирилишига

“Бундан ташқари, “Брекзит” бир оз ноаниқлик келтириб чиқарса ҳам, бизнинг умумий равнақимиз НАТОнинг мустаҳкам пойдеворига боғлиқ бўлиб қолади”, деб ёзди президент.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари НАТО аъзоларини, жумладан, саммит мезбони Польша ҳамда Эстония, Латвия ҳамда Литвани хавотирга солиб қўйган.

Ғарб давлатлари ҳукуматлари Россияни нафақат ҳарбий куч ишлатишда, балки Европа давлатларини беқарорлаштириш ва ғарбдаги бирдамликка путур етказиш учун онлайн ҳужумларни амалга ошириш, пропаганда билан шуғулланиш ҳамда бошқа методлардан фойдаланишда айблаб келади.

Саммит давомида Эстония, Латвия, Литва ва Польшада тўртта байналмилал батальонларнинг жойлаштирилишига рухсат берилиши кутилмоқда.

“Коммерсант” газетасига интервью берган Россиянинг НАТОдаги элчиси Александр Грушко альянс саммити кун тартиби “конфронтацияни кучайтиришга қаратилган” деб айтди ва Россия бунга жавобан чоралар кўришини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG