Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:27

Австралиядаги умумхалқ сайловда консерваторлар ғалаба қилди


Австралия бош вазири Малколм Тернбул умумхалқ сайловларида иқтидордаги Консерваторлар Партияси ғалаба қозонганини эълон қилди.

Аввалроқ, овозларни ҳисоблаш якунига етмай туриб, мухолифатдаги Лейбористлар Партияси ўз мағлубиятини тан олганди.

Сайловлар 2 июлда бўлиб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатни идора қилаётган леберал-миллий коалиция мавжуд 150 депутатлик мандантларининг 76тасини олиши мумкин.

Бу натижа Тернбулга, таъбири жойиз, озчиликлар ҳукуматини тузиш имконини беради.

Лейбористлар эса Австралия федерал парламентида камида 66 ўринга эга бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG