Линклар

logo-print

РИА Новости ахборот агентлигининг хабар беришича, Марғилон шаҳар суди Фарғона вилоят Хорижга чиқиш, кириш ва қайддан ўтиш бошқармасининг бошлиғи Одилжон Солиевни олти йилга озодликдан маҳрум қилган. Суд вакилининг РИА Новостига маълум қилишича, подполковник Одилжон Солиев хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш пайтида пора оглганликда айбдор деб топилган.

"Солиев паспорт столлари ҳамда чиқиш ва кириш бўйича район бўлинмалари бошлиқларининг коррупцион фаолиятига, хусусан кейинчалик Сурияда террорчи тўдалар ва ташкилотларга қўшилган Ўзбекистоннинг баъзи ватандошларига чиқиш визаларини расмийлаштириш пайтида пора олишга ҳомийлик қилган ", - деб айтган агентлик билан суҳбатлашган суд мулозими.

У берган маълумотга кўра, судланувчи бундай ҳужжатларни тайёрлагани учун ҳар ой 200дан 2 минг долларгача пора олиб турган.

Суд вакилининг маълум қилишича, ҳозирда Фарғона вилоятидаги олти туман ҳамда Марғилон ва Қўқон шаҳарлари паспорт столлари бошлиқлари устидан пора олиш айблови билан қўзғатилган жиноят ишлари судга топширилган.

XS
SM
MD
LG