Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:25

Россия НАТОдан Европадаги режалари юзасидан изоҳ истайди


Россия кучларнинг мавжуд мувозанатини ўзгартириш, жумладан "Европада ракеталарга қарши режаларни татбиқ этиш амаллари бўйича" НАТОдан изоҳ истайди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Мария Захарова маълум қилди.

Мария Заҳаровага кўра, 13 июлда Бурюсселда бўлиб ўтажак Россия-НАТО кенгашида Москва кўтарилган масала юзасидан изоҳ олишни истайди.

Шанба куни Варшавада поён топган НАТО саммитида АҚШ президенти Барак Обама Россиянинг Украина шарқидаги хат-ҳаракатлари тинч Европа ғоясига таҳдид қилади, дея баёнот берди.

У Москвани Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузишда айблади.

Россияни тўхтатиш чораси ўлароқ НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Польша ва Болтиқ мамлакатларида тўртта батальонни жойлаштиришга қарор қилдилар.

НАТО саммити чоғида ушбу иттифоқ раҳбари Йенс Столтенберг Россия билан "совуқ уруш" давидагидек конфратацияга бориш эмас, конструктив диалогни ўрнатиш зарурлигини бир неча бор таъкидлади.

XS
SM
MD
LG