Линклар

Павлодарда куйдиргига чалинганлик гумони билан 25 киши шифохонага ётқизилди


Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида куйдиргига чалинганликда гумон қилинган 25 киши шифохонага ётқизилди.

Июнь ойида Қарағанда, Олма-Ота ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида куйдиргига чалиниш ҳоллари қайд этилганди.

Қозоғистон расмийлари июн ойида Қарағанда вилоятида 8 одам куйдиргини юқтиргани, уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлашди.

5 июлда Олма-Ота вилояти Соғликни сақлаш бошқармаси Олма-Ота вилоятининг Қирбулоқ туманида уч куйдирги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Қўшни Ўзбекистонда куйдирги инфекцияси тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан Қозоғистон билан чера нуқталарида назорат кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG