Линклар

Россия Мудофаа вазирлиги: Сурияда 2 рус ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди


Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Суриянинг Палмира шаҳри яқинида Россия армиясига тегишли Ми-25 ҳарбий вертолёти "Исломий давлат" жангарилари томонидан уриб туширилган.

Мудофаа вазирлиги вертолётнинг жума куни уриб туширилиши натижада икки учувчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Интерфакс хабарига кўра, вертолёт Америкада ишлаб чиқарилган танкка қарши оғир ракета мосламаси билан уриб туширилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Сурияда 2015 йил сентябридан буён 13 россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Россия президент Башар Ассадни ИШИД ва бошқа исёнчи гуруҳларга қарши урушда дастаклаб келади.

XS
SM
MD
LG