Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:51

Туркия жануби шарқида содир этилган бомба ҳужумида 5 турк аксари ҳалок бўлди


Туркия жануби ғарбида курд милитантлари томонидан содир этилган икки бомба ҳужумида Туркия қуролли кучларининг олти аъзоси ўлдирилди.

Туркия ҳарбийларининг 10 июль куни тарқатган хабарига кўра, Ироқ билан чегарадош Ҳаккари вилоятида йўлда бораётган машинанинг портлаши оқибатида тўрт аскар ҳалок бўлган.

10 июлга ўтар кечаси яна бир аскар ва маҳаллий полициячилардан бири Ван вилоятининг Эржис ҳарбий постида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Анқара ҳужумлар учун ноқонуний Курдистон Ишчилар Париясини (ПКК) айблайди.

ПКК ва Туркия ҳукумати ўртасидаги оташкесим ўтган йил июлида бузилди.

Туркия, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқида террорчи ташкилот дея тан олинган ПКК ва Туркия ўртасида 1984 йилдан буён давом этаётган можарода 40 мингдан зиёд одам ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG