Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:24

IAAF россиялик енгил атлетикачиларга Олимпиадада қатнашишга изн бермади


Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) Рио-де-Жанейро Олимпиада ўйинларида иштирок этишни сўраган россиялик енгил атлетикачиларнинг 136та аризасидан 67 тасига рад жавобини берди.

IAAF ҳозиргача фақат бир енгил атлетикачи - Дарья Клишинага Олимпиадада мустақил спортчи сифатида иштирок этишга изн берди.

Россия Спорт вазири Виталий Мутко Олимпиада-2016 ўйинларига қўйилган россиялик спортчиларга Халқаро Олимпиа қўмитаси байроғи остида иштирок этишга изн беришини айтди.

2016 йил июнида IAAF россиялик спортчилар дисквалификациясини чўздириб, уларга Олимпиадада иштирок этишга изн бермаганди.

2015 йил ноябрида Халқаро аксил-допинг агентлиги (WADA) Россия спортида WADA қонунлари кенг кўламда бузилганига оид ҳисоботни нашр этганди.

XS
SM
MD
LG