Линклар

Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак ҳожи ОАВга чиқиши тақиқланганини айтди


Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов ўзининг оммавий ахборот воситаларида чиқиши тақиқланганини айтди. У бу ҳақда жума куни Бишкекдаги масжидлардан бирида намозхонларнинг саволларига жавоб бераётиб маълум қилди.

Уламонинг айтишича, ЭлТР жамоатчилик телеканали ва Марал радиосида у олиб бораётган диний дастурлар икки ҳафтадан бери тўхтатиб қўйилган. Бу маълумотни телеканал ва радио раҳбарияти ҳам тасдиқлади.

Президент маъмурияти ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати бу хабар юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Чубак ҳожи Жалилов бир ой аввал жума кунлари намоз ўқиш учун тушлик вақтини бир соатга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиққан депутатлар ва амалдорларни кескин танқид қилган ҳамда бунинг ортидан Қирғизистон жамоатчилигида жуда катта баҳс юзага келган эди.

XS
SM
MD
LG