Линклар

Усома бин Ладиннинг ўғли АҚШдан қассос олишини билдирди


Усома бин Ладин.

Усома бин Ладин.

Усома бин Ладиннинг ўғли Қўшма Штатлардан отаси ўлими учун қассос олиши тўғрисида баёнот тарқатди.

Ҳамза бин Ладин Интернетда тарқатган баёнотида АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши курашни давом эттиришини маълум қилди. 20 дақиқали аудиобаёнот “Биз барчамиз Усомамиз”, деб номланган.

Ҳамза бин Ладин унинг ҳамфикрлари АҚШ ва бошқа ҳудудларга ҳужум қилишларини, бу “Фаластин, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Яман, Сомали ва бошқа мусулмон ерларининг халқлари босқин қилинганига жавоб бўлиши”ни айтди.

Ҳамза бин Ладинга кўра, гап “ислом умматининг” Усома бин Ладин ўлдирилгани учун қассос олиши ҳақида эмас,балки исломни ҳимоя қилган одам ўлдирилгани учун қассос олиши ҳақида кетмоқда.

Халқаро террорчи сифатида ном чиқарган “Ал Қоида” гуруҳи раҳбари Усома бин Ладин 2011 йилда Покистонда АҚШ махсус кучлари томонидан ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG