Линклар

logo-print

Абхазияда президентни муддатидан олдин сайлаш бўйича референдумда 1 фоиз сайловчи овоз берди


Тан олинмаган Абхазия Республикаси байроғи.

Тан олинмаган Абхазия Республикаси байроғи.

Грузиянинг айримачи мухторияти бўлган Абхазияда президентни муддатидан олдин сайлаш бўйича референдум жуда кам одам қатнашгани муносабати билан бўлиб ўтмаган, деб эълон қилинди. Овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг бир фоизи иштирок этган.

Референдум бўлиб ўтган, деб тан олиниши учун унда сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқроғи иштирок этиши шарт эди. Абхазия қонунларига кўра, бу масала бўйича референдум энди фақат икки йилдан сўнг ўтказилиши мумкин.

6 июль куни тан олинмаган Абхазия Республикаси президенти Рауль Хажимба референдумда сайловчиларнинг кўпчилиги унга қарши овоз берса, президентликдан кетшига тайёр эканини билдирган эди. Мухолифат референдум арафасида сайловчилар иштироки оз бўлишидан ташвиш билдириб, овоз беришни кузда ўтказиш талаби билан чиққан эди.

Абхазияда президентни муддатидан олдин сайлаш масаласи бўйича иккинчи марта рефрендум ўтказилди. Биринчи референдум 1999 йилда бўлиб ўтган ва ўшанда сайловчиларнинг деярли барчаси Абхазиянинг Грузиядан мустақиллиги учун овоз берган эди.

XS
SM
MD
LG