Линклар

Обама АҚШдаги вазият ортидан Европа сафарини қисқартирди


Миннесота ва Луизиана штатларида полиция томонидан икки нафар афроамерикаликнинг отиб ўлдирилишига қарши Вашингтонда ўтган намойиш. 

Миннесота ва Луизиана штатларида полиция томонидан икки нафар афроамерикаликнинг отиб ўлдирилишига қарши Вашингтонда ўтган намойиш. 

АҚШ президенти Барак Обама 9 июль куни Испанияда қирол Фелипе VI ва Бош вазир вазифасини бажарувчи Мариано Раха билан учрашганидан сўнг, Европа сафарини бир кунга қисқартириб, ватанига қайтди.

Обама сафарининг қисқартирилишига полициячиларнинг афроамерикаликларга нисбатан зўравонлиги ортидан АҚШнинг айрим штатларида бир неча кундан бери давом этаётган норозилик намойишлари сабаб бўлди.

Техас штатидаги тартибсизликлар пайтида 5 полициячи отиб ўлдирилган. Расмийлар 25 ёшли афроамерикалик Михей Жонсонни мазкур қотилликларда айбламоқда.

Ўтган ҳафтада Миннесота ва Луизиана штатларида полиция томонидан икки нафар афроамерикаликнинг отиб ўлдирилиши Қўшма Штатларда норозилик намойишлари бошланишига туртки бўлди.

XS
SM
MD
LG