Линклар

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.


Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

15:11 12.7.2016
12:34 12.7.2016

Қирғизистон Олий Судида Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиш жараёни якунланди. Суд ҳимоя ва айблов томони иддаолари билан танишганидан сўнг, Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатди. Азимжон Асқаров иши қайта кўриб чиқилгунига қадар қамоқда сақланади.

Олий Суд ўз қарорида Асқаровга нисбатан Жалолобод вилоят суди ва Олий Суд чиқарган умбрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги ҳукмни бекор қилди, Бироқ биринчи суд инстанцияси бўлган Бозорқўрғон туман судининг умрбод қамоқ тўғрисидаги ҳукми ўз кучида қолди. Энди Чуй вилоят суди бу ҳукм қанчалик адолатли бўлганини кўриб чиқиши лозим бўлади.

Кузатувчиларга кўра, Бозорқўрғон тумани Жалолободга яқин бўлгани учун бу шаҳарда Асқаров иши қайта кўриб чиқиладиган бўлса, норозилар суд жараёнига ҳалақит беришлари мумкин. Шунинг учун иш Жалолобод ва Бозорқўрғондан қарийиб 700 километр нарида бўлган Чуй вилоят судига жўнатилмоқда.

Адвокатлар суднинг мазкур қарорини иш моҳиятини тушунмасдан туриб қабул қилинган ажрим сифатида баҳоламоқда.

“Олий Суд ҳам, Бош прокуратура ҳам бугунги жараён моҳиятини тушунмаётгани аён бўлди. Улар жараённинг бевосита сабабини тушунишмаяпти. Олий Суд ўта нокомпетент эканини кўрсатди”, деди адвокат Нурлан Токтакунов.

Адвокат Валериан Вахитов фикрича, Олий Суд БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қароридан келиб чиқиб, Асқаровни озод қилиши керак эди.

Қирғизистон Адлия академияси доценти Асия Эсенбекова эса Қирғизистон Олий Суди чиқарган қарор БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қарори ижросини таъминлайди, деб ҳисоблайди:

“БМТ қўмитасининг қарори ишни қайта кўриб чиқилиши учун асос эди холос. Чунки Асқаровга нисбатан суд жараёнларида процессуал қонунларни бузиш ҳолатлари кузатилган. Бу жараёнда Асқаровнинг айбдорлиги масаласи умуман кўриб чиқилмади”, деди Асия Эсенбекова.

Amnesty International ташкилотининг Марказий Осиё бўйича маслаҳактчиси Татьяна Черновил Олий Суд БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг қарори асосида Асқаровни қамоқдан бўшатиши шарт эди, аммо Қирғизистон бу ишни амалга оширмади, деб фикр билдирди.

Олий Суднинг Асқаровга нисбатан қарори эълон қилинишидан бир оз аввалроқ Қирғизистон маҳаллий Интернет нашрларида “Асқаровни умрбод қамоққа ҳукм қилиш ҳақида Роза Ўтунбаева кўрсатма берган”, сарлавҳали хабарлар пайдо бўлди.

Хабарда билдирилиишича,Азимжон Асқаров судланган 2010 йилда Бош прокурор лавозимида ишлаган Кубатбек Байболов Ҳуқуқ фаоллари ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро обсерваторияси вакилларига берган интервьюсида “ўша пайтда президент бўлиб турган Роза Ўтунбаева судларга бевоситаАсқаровни умрбод қамоққа ҳукм қилиш тўғрисида кўрсатма берган”, деб айтган.

Рўза Ўтунбаеванинг ўзи ҳозирча бу хабарга муносабат билдиргани йўқ. Кубатбек Байболов эса аввалги чиқишларида Асқаровга умрбод қамоқ жазоси берилишига қарши чиққанини ва бу иш қайта кўриб чиқилиши тарафдори эканини билдирган.

11:27 12.7.2016

11:07 12.7.2016

Жабрланувчилар норозилик тариқасида Асқаровнинг адвокатларига ҳужум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ милиция ходимлари уларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.

Жабрланувчилар адвокатлар ва ҳуқуқ фаолларини "миллий манфаатларни сотганлик"да айблаб, қамоққа олинишини талаб қилмоқда. Президент ва Қирғизистон ҳукумати номига ҳам норозиликлар айтилмоқда.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG