Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири ИШИДга қарши кураш муҳокамаси учун Бағдодга борди


U.S. -- US Secretary of Defense Ash Carter announces that the military will lift its ban on transgender troops during a press briefing at the Pentagon in Washington, June 30, 2016

U.S. -- US Secretary of Defense Ash Carter announces that the military will lift its ban on transgender troops during a press briefing at the Pentagon in Washington, June 30, 2016

АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер 11 июль куни Бағдодга борди ва Ироқ етакчилари билан "Исломий давлат"га (ИД) қарши кураш ҳамда Мосулни экстремист гуруҳ қўлидан озод қилиш режасини муҳокама қилди.

АҚШ мулозимининг бу сафари Ироқ ҳарбийлари Мосулдан 60 километр жанубда бўлган Қаяра ҳаво базасини жангарилар қўлидан тортиб олганидан икки кун ўтиб, амалга оширилмоқда. АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳаво кучлари бу жангда Ироқ ҳарбийларига кўмак берди.

Эш Картер бу базанинг жангарилардан озод этилишини ўта муҳим ғалаба, деб баҳолади ва бу база ИД қароргоҳларидан бири бўлиб қолаётган Мосулни озод қилишда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Гарчи ўз қўли остидаги ҳудудларни бир-бир бой бераётган бўлса-да, ИД жангарилари сўнгги пайтларда қонли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Жумладан, 3 июль куни Бағдодда ҳужум уюштирди ва унда 290 одам қурбон бўлди.

XS
SM
MD
LG