Линклар

Туркия суди қарори билан Истанбулдаги Отатурк аэропортига уюштирилган ҳужумга алоқадор кўрилган 7 киши ҳибсга олинди.

Туркия матбуоти берган хабарга кўра, ҳужумларни уюштиришда гумон қилинаётганлар сони жами 37 нафарга етган.

Давлатга қарашли Anadolu агентлигининг хабар қилишича, 10 июнь куни ҳибсга олинган шахслар "қуролли террорчи гуруҳга аъзолик" ва қотилликда айбланмоқда. Dogan news мустақил агентлиги эса 7 кишининг ҳаммаси хорижликдир, деб хабар қилди.

28 июнь куни Отатурк аэропортига уюштирилган ҳужумларда 45 одам қурбон бўлди, 240га яқин одам жароҳатланди.

Ҳозирга қадар бирор гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмади. Аммо, Туркия раҳбарияти бу террор актини "Исломий давлат" экстремист гуруҳи уюштирган, деб даъво қилмоқда.

Туркия матбуоти аэропортга ҳужумни амалга оширган уч худкушнинг Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси бўлганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG