Линклар

logo-print

АҚШ Ироққа қўшимча 560 ҳарбий жўнатишини маълум қилди


АҚШ Мудофаа вазири Эш Картерни ироқлик ҳамкасби Холид Обайдий Бағдодда қарши олди.

АҚШ Мудофаа вазири Эш Картерни ироқлик ҳамкасби Холид Обайдий Бағдодда қарши олди.

АҚШ Мудофаа вазири ўз ҳукумати Ироқ шимолига 560 нафар ҳарбий йўллашини маълум қилди.

Бу аскарлар "Исломий давлат" (ИД) экстремистик гуруҳига қарши жангларда иштирок этади.

11 июль куни Бағдодга қилган сафари давомида вазир Эш Картер АҚШ кучлари, асосан, экстремист гуруҳ қароргоҳи бўлиб қолаётган Мосулни қайтариб олиш учун бўладиган жангларда иштирок этишини таъкидлади. Шунингдек, мудофаа вазири бу кучлар яқинда жангарилар ишғолидан озод қилинган Қаяра ҳаво базасида жойлашишини билдирди.

Бу база 2014 йилда жангарилар томонидан эгаллаб олинган эди. Ироқ кучлари 9 июль куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳаво кучлари кўмагида базани озод қилди.

Қўшимча ҳарбийлар борган тақдирда Ироқдаги АҚШ аскарлари сони 4 минг 650 нафарга етади.

Гарчи Ироқдаги эгаллаб олган ҳудудларини бир-бир бой бераётган бўлса-да, ИД жангарилари сўнгги пайтларда қонли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Жумладан, 3 июль куни Бағдодда ҳужум уюштирди ва унда 290 одам қурбон бўлди.

XS
SM
MD
LG