Линклар

Гуантанамодаги тожикистонлик ва яманлик маҳбуслар Сербияга ўтказилади


Гуантанамодаги маҳбуслар.

Гуантанамодаги маҳбуслар.

АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо базасида жойлашган қамоқхонадан икки маҳбус Сербияга ўтказилади, бу ердаги маҳбуслар сони эса 76 нафаргача қисқаради. АҚШ Давлат департаменти вакили тожикистонлик Муҳаммади Давлатов ва яманлик Мансур Аҳмад Саъд ад-Дайфийнинг Сербияга трансфер қилинишини тасдиқлади.

Америкалик дипломатга кўра, бу одамлар Сербияга ўтказилган илк маҳкумлардир.

Давлатовни трансфер қилиниши АҚШнинг олтита турли муассасаси тожикистонликнинг ишини ўрганиб чиққанидан кейин олти йил муқаддам маъқулланган.

Пентагон баёнотида ад-Дайфий иши бўйича қарор ўтган йил октябрида махсус комиссия унинг қамоқда тутиб турилиши АҚШ миллий хавфсизлиги учун шарт эмас, деган хулосага келганидан кейин чиқарилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG