Линклар

Керри Лавров билан Москвада учрашади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри “россиялик юқори лавозимли мулозимлар” билан учрашиш, Сурия ва Украинадаги вазиятни ҳамда Тоғли Қорабоғ бўйича Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қарама-қаршилик масаласини муҳокама қилиш учун шу ҳафта Москвага боради. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Керри Россия пойтахтига Францияда Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилажак тантаналардан кейин йўл олади.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат котиби Жон Керри ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказишини тасдиқлади.

Россиялик дипломатлар баёнотида Москва бу учрашув икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашга хизмат қиладиган муҳит яралишига имкон туғдиришига умид қилаётгани қайд этилган. Баёнотда “глобал хавфсизлик ва кенг кўламдаги халқаро бўҳронларни ҳал қилиш” Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларнинг нақадар мустаҳкамлигига боғлиқлиги ҳам урғуланган.

XS
SM
MD
LG