Линклар

logo-print

Тожикистонда ички ишлар идоралари ходимларига никоҳ узугидан бошқа қимматбаҳо тақинчоқлар тақиш, татуровка қилдириш ва қариндошларини ишга олиш тақиқланади. Бу ҳақда Тожикистонда ишлаб чиқилган «Полициячининг ахлоқ кодекси» лойиҳасида айтилади.

Ҳужжат лойиҳасида полициячи сочини қисқа олдириб, соқолини олиб юриши лозимлиги, унга қамоқхона жаргонидан фойданиш тақиқланиши айтилган.

Лойиҳага мувофиқ, агар полициячининг қариндоши ўзига раҳбар этиб тайинлангудек бўлса, у истеъфога кетиши лозим. Раҳбар лавозимида ишлайдиган полициячига ҳам ўз яқинларини ишга олиш ман қилинади.

Лойиҳада айтилишича, Тожикистон полициячиси республика президенти томонидан олиб борилаётган сиёсатга содиқ бўлиши, давлат манфаатлари ва конституциявий тизимни ҳимоя қилиши лозим.

XS
SM
MD
LG