Линклар

Қозоқ чекистлари: Қозоғистонда давлат тўнтаришида айбланган шахс ўзбек мафиячиларини молиялаштирган


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати вакили Руслан Қарасев.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати вакили Руслан Қарасев.

Қозоғистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринганликда гумонланаётган Тўхтар Тулешов МДҲдаги, жумладан, Ўзбекистондаги жиноий тўда раҳбарларини молиялаштирган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати вакили Руслан Қарасев маълум қилди.

Тергов материалларига кўра, Тулешов узоқ вақт хорижда “Биродарлик давраси” деб аталган трансмиллий жиноий ҳамжамият лидерлари билан алоқада бўлган ва уларга молиявий кўмак кўрсатган. У “дед Ҳасан” лақаби билан машҳур ўғрибоши Аслан Усоян, “Жора Ташкентский” лақабли Георгий Сорокин, “Қора Ғафур” лақабли Ғафур (Арслонбек) Раҳимов, “Максим Бухарский” лақабли Нозим Жумаев ва бошқалар билан доимий алоқада бўлган.

Қозоқ чекистларига кўра, тергов чоғида Тулешов исми зикр этилган шахсларга мунтазам равишда йирик миқдорда пул юбориб тургани ҳақида рад этиб бўлмас далиллар қўлга киритилган.

Қарасев Тулешовнинг Ғафур бойвачча ва Нозим Жумаев ёрдами ва бевосита иштирокида Ўзбекистонда қатор тижорат объектлари, жумладан, “Шўрлиқ” меҳмонхонаси, лак-бўёқ заводи, “Лаззат” қандолат фабрикаси эгасига ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг йирик акциядорларидан бирига айланганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG