Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:02

Кўплаб европаликлар муҳожирлар ва терроризм бир-бирига боғлиқ деб билади


Европа Иттифоқининг 10 мамлакатида ўтказилган сўровдан маълум бўлишича, кўплаб европаликлар Еропада муҳожирлар инқирози ва терроризм хавфининг ортиши ўртасида боғлиқлик бор, деб ишонар экан.

Европа 2015 йилда 1 миллиондан кўпроқ муҳожирни қабул қилиб олди.

Муҳожирларнинг аксари Сурия, Ироқ ва Афғонистондан келган мусулмонлар бўлиб, уларнинг кўпи Германия ва Швециядан бошпана сўраган.

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Pew Тадқиқот Маркази тадқиқоти натижаларига кўра, ўнта мамлакатдан саккизтасида сўровда қатнашганларнинг камида ярими муҳожирлар терроризм эҳтимолини ошириб юборади, деб ишонар экан.

Муҳожирларни энг кўп қабул қилиб олган мамлакатлар – Германия ва Швециядан сўровда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғи муҳожирлар бу мамлакатларни меҳнаткашлиги ва ишбилармонлиги билан кучлироқ қилади, дея ишонч билдирган.

XS
SM
MD
LG