Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:30

Россияда ноқонуний юрган ўзбеклар афв этилиши мумкин


Россия президенти идораси қошидаги Миллатлараро Муносибатлар Кенгаши мамлакатда ноқонуний юрган меҳнат муҳожирларини амнистия этиш таклифини илгари сурди.

Кенгаш ушбу таклифни ноқонуний миграцияни олдини олишга қаратилган чора сифатида кўрмоқда.

Янги таклифнинг тез орада Россия ҳукуматига оширилиши кутилмоқда.

Агар афв таклифи қабул қилинса, Россияда ноқонуний яшаётган бир неча миллион хорижлик, жумладан юз минглаб ўзбекистонлик легал ҳолатга ўтади.

Амнистия таклифининг ижобий ҳал этилиши, Россияда юрган миллионга яқин ўзбекистонлик муаммосини ҳал этиши мумкин.

Россия миграция идораси ҳисоб китобига кўра, 870 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ўз вақтида Россия ҳудудини тарк этмаган, яъни кириш-чиқиш тартибини бузган ҳолда кун кечирмоқда.

XS
SM
MD
LG