Линклар

Тошкентда 86 ёшида таниқли академик, фан ва техника тарихи бўйича мутахасис Рубен Сафаров оламдан ўтди.

Ўзбекситон Фанлар академияси академиги Рубен Сафаровнинг вафот этиши муносабати билан президент Ислом Каримов ва Бош вазир Шавкат Мирзиёёв марҳумнинг оиласига таъзия билдирди.

Рубен Сафаров 1930 йилда Андижонда туғилган. 1952 йилда Москва адлия институтини тамомлаган. 1963 йилда номзодлик, 1982 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 1989 йилда эса Фанлар Академияси академиклигига сайланган.

Рубен Сафаров ўз вақтида Ўзбекистоннинг асосий цензор ташкилоти ҳисобланган Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.

XS
SM
MD
LG