Линклар

logo-print

Германия канцлери Меркель бугун Қирғизистонга боради


Ангела Меркелнинг Бишкекка келиши мунсобати билан ўрнатилган плакат.

Ангела Меркелнинг Бишкекка келиши мунсобати билан ўрнатилган плакат.

Бугун Германия канцлери Ангела Меркель расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.

Меркель икки кунлик сафари давомида президент Алмазбек Атамбаев, қирғиз парламенти депутатлари ҳамда фаоллар билан учрашади.

Атамбаев ва Меркель икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилади.

Меркельнинг Бишкек сафари 12 июль куни Қирғизистон Олий Суди халқаро ҳамжамият қамоқдан озод этилишини талаб қилаётган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатиш тўғрисда қарор чиқарганидан сўнг амалга оширилмоқда. Асқаров 2010 йилда Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Халқаро ҳамжамият Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини айтиб келади.

Меркель қирғиз президенти Атамбаевнинг бир неча йил олдин Германияга қилган сафари чоғида Асқаров масаласини кўтарган эди.

Қирғизистон ҳукумати Асқаров ишини қайта кўриб чиқишга жўнатилиши Меркельнинг Қирғизистонга сафар қилиши билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG