Линклар

logo-print

Қозоғистонда “Исломий давлат” гуруҳига қўшилишга ҳаракат қилганликда айбланиб судланган 12 кишига нисбатан ҳукм ўқилди.

Ақтўбў шаҳрида 12 июль куни якунланган суд жараёнида террорчилик гуруҳини ташкил этганликда айбдор, деб топилган Жанбўлўт Сарсембаев 8 йилга ҳукм қилинди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига эса олти йилдан қамоқ жазоси белгиланди.

Судда айтилишича, ишсиз бўлган судланувчилар Сурияга кетиш учун Қирғизистон ва Ўзбекистон соҳта паспортларини олишга ҳаракат қилган. Судья судланувчилар Интернет орқали “Исломий давлат” билан алоқа ўрнатишганини айтган.

Суд жараёни ёпиқ ҳолатда ўтказилди. Расмий маълумотларга қараганда, шу кунгача 300 қозоғистонлик Сурия ва Ироқда “Исломий давлат” гуруҳи таркибида жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG