Линклар

Россия ҳукумати 22 нафар қримликни “террорчи ва экстремист"лар рўйхатига киритди.


Озод Европа-Озодлик радиосининг Қримга оид сайти муаллифларидан бири Николай Семена.

Озод Европа-Озодлик радиосининг Қримга оид сайти муаллифларидан бири Николай Семена.

Россия ҳукумати 22 нафар қримликни “террорчи ва экстремист"лар рўйхатига киритди.

12 июль куни Россия молия мониторингги хизмати томонидан эълон қилинган рўйхатга Москва томонидан Қрим босиб олинганини танқид қилган журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва сиёсий маҳбуслар киритилган.

Рўйхатга киритилганлар орасида Озод Европа-Озодлик радиосининг Қримга оид сайти муаллифларидан бири Николай Семена ҳам бор. У оммавий ахборот воситаларида айримачилик чақириқларини тарқатишда айбланмоқда. Шунингдек, Қримнинг аннекция қилинганини танқид қилгани учун яқинда қамоққа олинган блоггер Юрий Ильченко ҳам рўйхатга тиркалган.

Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Россия томонидан босиб олинган ҳудудда мустақил журналистлар ҳамда фаолларга босим кўрсатилаётганидан ташвиш билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG