Линклар

Ҳарбий жиноятларда айбланган серб лидери Горан Хажич мия ракидан вафот этди


Горан Хажич.

Горан Хажич.

БМТ ҳарбий трибунали томонидан инсониятларга қарши жиноятларда айбланиб судланган Хорватия серблари лидери Горан Хажич Воеводина шаҳрида 12 июль куни 57 ёшида вафот этди.

Хажич 1991-1995 йилларда собиқ Югославияда бўлган уруш пайтида 14та ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланган эди. Айбловда 1991-1993 йилларда Горан Хажич Хорватияда серб бўлмаган минглаб одамларни мажбуран бошқа жойга кўчиришда ҳамда қатлиом қилишда иштирок этгани таъкидланган.

Шу йилнинг апрель ойида Ҳаага халқаро трибунали Хажич мия ракининг оғир босқичида эканини ҳисобга олиб, унга нисбатан суд жараёнини тўхтатган.

Хажич Сербияда 2011 йилда қўлга олинган, 2012 йилда унга нисбатан суд жараёни бошланган эди. Хажич 2014 йилда мия ракига чалинган.

XS
SM
MD
LG