Линклар

logo-print

Бағдодда сўнгги 2 кунда амалга оширилган портлашларда ўнлаб киши ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти шимолидаги Ар-Рашидия мавзеига кираверишда худкуш шахс бошқарувидаги бомба ўрнатилган машина чоршанба куни портлагани, 8 киши ҳалок бўлгани, 11 киши яралангани тўғрисида Reuters агентлиги хабар қилди. Худди шунга ўхшаш террор ҳужуми сешанба куни Ар-Рашидиядаги бозорда амалга оширилган, натижада 12 киши ҳалок бўлган, ўнлаб киши яраланган эди.

Ҳужумлар учун масъулиятни Ироқдаги гуруҳлардан биронтаси ҳам ўз зиммасига олмади.

3 июлга ўтар тунда Бағдодда амалга оширилган бир неча портлаш қурбонлари сони қарийб 300 кишига етган.

Айни куни Бағдод шарқида содир этилган иккинчи бомба ҳужумида беш киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди.

Ҳужумлар Ироқ кучлари Фаллужа шаҳрини ИД жиҳодчи жангариларидан тозалаши ортидан амалга оширилган эди.

XS
SM
MD
LG