Линклар

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, Ангела Меркелнинг сафари президент Алмазбек Атамбаевнинг таклифига жавобан амалга оширилмоқда.

Меркелнинг Атамбаев билан учрашиши, унда икки давлат ўртасида ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинажаги хабар қилинди.

Германия канцлери Қирғизистон парламенти раиси билан ҳамда мамлакат жамоатчилиги вакиллари билан учрашади.

XS
SM
MD
LG