Линклар

ИД агентлиги Умар аш-Шишаний Ироқда ўлдирилганини тасдиқлади


Умар Шишаний (Тархан Батирашвили) акс этган видеоёзувдан лавҳа.

Умар Шишаний (Тархан Батирашвили) акс этган видеоёзувдан лавҳа.

“Исломий давлат” террор гуруҳи назоратида бўлган “Амақ” ахборот агентлиги экстремистлар лидерларидан бири Умар аш-Шишаний Ироқ Мўсулида ҳукумат қўшинлари билан бўлган жангда ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди. ИД тарафдорлари ижтимоий тармоқларда унинг шарафига қасидалар эълон қила бошладилар.

Шу йил март ойида АҚШ ва Ироқ расмийлари ҳамда суриялик фаоллар Шишаний АҚШ учоқлари Сурияда берган ҳаво зарбалари чоғида ўлгани ҳақида хабар қилгандилар. “Амақ” агентлиги Шишанийнинг ўлганини рад этган, бироқ унинг тириклигини исботловчи далил келтирмаганди. Агентликнинг янги хабари қанчалик рост экани ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG