Линклар

logo-print

Исломобод: Пешовардаги мактабга уюштирилган ҳужум ташкилотчиси ўлдирилди


Пешовардаги мактабга ҳужумда 144 нафар бола нобуд бўлганди.

Пешовардаги мактабга ҳужумда 144 нафар бола нобуд бўлганди.

Покистон ҳарбий қўмондонлиги маълумотига кўра, 2014 йили Пешовардаги ҳарбий мактабга қилинган ҳужум илҳомчиси Халифа Умар Мансур Афғонистонда АҚШ учувчисиз учоғи томонидан берилган ҳаво зарбасидан ҳалок бўлган. Икки йил аввалги мазкур ҳужумда 150 чоғли киши, жумладан, 144 нафар ёш бола нобуд бўлганди.

13 июль куни Пентагон бу хабарни тасдиқлади. Америка Мудофаа вазирлиги вакилларига кўра, Толибон лидерларидан бири Халифа Умар Мансур ва яна тўрт жангари Нангарҳар вилоятида берилган ҳаво зарбаси чоғида ўлган.

Умар Нарай ва Холид Хуросоний лақаблари билан ҳам машҳур бўлган Мансур Пешовардаги мактабга худкушларни йўллаганлик учун масъулиятни ўз зиммасига олганди.

Мансур шу йил январида Покистоннинг Чорсада шаҳридаги университетга қилинган ҳужумни ҳам режалаган. Ўшанда талаба ва ўқитувчилардан иборат 21 киши нобуд бўлганди.

XS
SM
MD
LG