Линклар

Тереза Мэй расман Британия бош вазири лавозимини эгаллади


Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй турмуш ўртоғи Филип Жон билан, Лондон, 2016 йил 13 июли.

Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй турмуш ўртоғи Филип Жон билан, Лондон, 2016 йил 13 июли.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Дэвид Кэмерон истеъфосини қабул қилганидан кейин Консерватив партия раҳбари Тереза Мэй расман Британия бош вазири лавозимига тайинланди.

Мэй “авж олаётган адолатсизлик”ка қарши курашишга ҳамда мамлакат Европа Иттифоқини тарк этганидан кейин “бугунгидан яхшироқ бўлган Британияни қуриш”га ваъда берди.

Шунингдек, у ЕИдан чиқиш учун овоз берган Англия ва Уэльс билан ЕИга аъзоликни сақлаб қолиш истагида бўлган Шотландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги ихтилоф қабатида мамлакат бирлигини сақлаб қолишга интилишини билдирди.

Мэй Британияда референдум ўтган 23 июндан буён барқарорлигини йўқотган молия бозорини осойишталаштиришга ҳам ҳаракат қилишини айтди. Унинг ҳукуматида янги лавозим - Европа Иттифоқидан чиқиш музокаралари бўйича вазир лавозими пайдо бўлиши кутилмоқда.

Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Тезера Мэйни Брюссель билан маслаҳатлашувларни имкон қадар тезроқ бошлашга чақирди. Аввалроқ Мэй Британиянинг Европа Иттифоқидан расман чиқиши 2017 йилгача қолдирилиши мумкинлиги ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG