Линклар

Россиянинг Тверь вилоятида дала ҳовли эгаси ва унинг хотинини ўлдирганликда гумонланган ўзбекистонлик муҳожирлар иши бўйича дастлабки тергов ниҳоясига етди. Россия Тергов қўмитасининг Тверь вилоят тергов бошқармаси иддаосига кўра, ўзбекистонликлар эр-хотинни диний радикализм тарафдори эканини исботлаш учун ўлдирган.

Россиялик терговчиларга кўра, «террор ташкилотига кирган» тўрт нафар ўзбекистонликни қамраган жиноят иши ва айблов хулосаси судга ўтказиб берилган.

2014 йил октябрида эр-хотин йўқолиб қолганидан сўнг қўзғатилмиш жиноят иши жиноятчиларга шерик бўлган ўзбекистонлик муҳожир ёрдамида очилгани айтилмоқда.

Жиноят содир этилган пайтда Россия ҳудудида ноқонуний юрган ўзбекистонлик муҳожирларга мамлакат Жиноят кодекси 5 та моддасининг бир неча банди бўйича айблов билдирилган.

XS
SM
MD
LG