Линклар

GM Uzbekistan Россиядаги дилерлик ширкатларига алоқаси йўқлигини иддао қилди


Озодлик журналистларининг GM Uzbekistan ширкати фаолияти юзасидан ўтказаëтган журналистик суриштирувига билвосита жавоб берган ширкат матбуот хизмати¸ уни GM Uzbekistan фаолиятини беқарорлаштириш ва Ўзбекистондаги етакчи саноати имижини бузиш уриниши деб баҳолади.

Бу суриштирув муносабати билан GM Uzbekistan матбуот хизмати ширкатнинг замонавий метод ва стандартлар асосида бошқарилаëтгани¸ айни пайтда¸ автомобиль ишлаб чиқарувчи бу ширкатнинг ўз маҳсулотининг на Ўзбекистон ичкариси ва на ташқарисидаги сотувига бевосита алоқаси йўқлигини даъво қилди.

Баëнотда¸ шунингдек¸ GM Uzbekistan ширкатининг Ўзбекистон ичкарисидаги ўз машиналарини сотишнинг фирибгарлик схемаларига ҳам¸ экспортга мўлжалланган машиналарни Қозоғистондаги “жамлоқ”ларда ушлаб¸ қайта Ўзбекистонга олиб кириш схемаларига алоқадорлиги ҳам яна бир бор қатъиян рад этилди.

“Ўзавтосаноат” ва GM Uzbekistan раҳбарияти бораëтган жараëнларга оид изоҳ беришни сўраб қилган Озодлик мурожаатларига бевосита жавоб беришдан бош тортиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG