Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:10

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мусиқий альбом чиқармоқчи


Атамбаев президентликдан кетганидан сўнг¸ ўзини тўлиғича ижодга бағишламоқчи.
Атамбаев президентликдан кетганидан сўнг¸ ўзини тўлиғича ижодга бағишламоқчи.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев келаётган туғилган кунидан олдин ўзи ёзган қўшиқларни альбом сифатида чиқармоқчи. Президент 17 сентябрь куни 60 га тўлади.

Қўшиқларнинг аксари президентнинг бошдан кечирганларига асосланиб ёзилган.

Атамбаев маъумириятининг билдиришича, альбомга қирғиз ва рус тилидаги 10 қўшиқ киритилади. Хабарларга кўра, Атамбаев аллақачон рус тилида беш қўшиқни тайёрлаган. Қирғизча қўшиқларни эса август ойидаги хизмат таътили давомида ёзади.

Шу кунгача президент ўзи ёзиб, ўзи ижро этган “Судьбе назло” ҳамда “Я не могу без тебя жить” қўшиқлари YouTubeга юкланди.

“Судьбе назло” қўшиғи клипида Атамбаевнинг ўзи кўринмайди, унинг овози кадр ортидан эшитилади. Атамбаев куйлашдан олдин бу қўшиқни узоқ йиллар аввал Москвада ёзганини ва бу унинг биринчи адабий машқи бўлганини айтади.

Атамбаев 2017 йилда президентлик муддати тугаганидан кейин сиёсатни тарк этиб, ижод билан шуғулланаши, жумладан, китоблар ёзишини билдирди.

Марказий Осиёда президентларнинг сиёсатни тинч йўл билан тарк этиши деярли кузатилмайди. Қирғизистондан бошқа бирор давлат президенти ўз лавозимини тинч тарк этгани йўқ. Тожикистоннинг илк президенти фуқаролар уруши ортидан кетган бўлса, Туркманистоннинг биринчи президенти тобутда кетди.

Атамбаевнинг қизи Алия Шагиева Facebookда отаси болалигидан мусиқа басталашни, шеър ёзиш ҳамда расм чизишни хуш кўриши ҳақида ёзди.

Марказий Осиёнинг бошқа лидерлари ҳам ўзларининг ижодий қобилиятларини кўз-кўз қилиб туришади.

Қўшни Туркманистонда президент Қурбонқули Бердимуҳамедов 2011 йилдаёқ қўшиқ басталаш ва куйлаш қобилиятини кўз-кўз қилган эди.

Асли касби тиш доктори бўлган Бердимуҳамедов ёзган китоблар эса фуқаролар ўқиши шарт бўлган асарлар сафига киритилган.

Тожикистонда эса президент Имомали Раҳмон концерт ва тўй-ҳашамларда микрофонни қўлга олиб, қўшиқчиларга жўр бўлиб туради¸ ҳассос раққослик қилади.

Йил бошида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг расмий сайтига унинг ўзи “яратган”и иддао қилинган 4 қўшиқ юкланган эди. Айни пайтда¸ Назарбоевнинг дўмбира чалиб¸ қўшиқ куйлашга иштиëқи борлиги эскидан маълум.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жамоатчилик олдида ҳозирча қўшиқчилик қилмаган бўлса-да¸ расмий оммавий тадбирларда деярли канда қилмай "Лазги" га ўйнаб келади.

Каримов Шанхай саммитини лазги билан қизитди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

Хусусан¸ Каримов 22-23 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити гала концерти давомида ҳам эски анъанасига кўра¸ меҳмонлари олдида Хоразм лазгисига шўх-шўх муқом қилди.

XS
SM
MD
LG