Линклар

4 октябрдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган алкоголли маҳсулот ёрлиқлари ўзгаради


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори буйруғи билан мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотларни Мувофиқлик белгиси билан маркировкалаш тартибига ўзгартишлар киритилди.

Norma.uz сайтининг ëзишича¸ алкоголли маҳсулотларга ëпиштириладиган ёрлиқлар юқори сифатли қоғоздан рўйхатдан ўтказилган матбаа корхоналари томонидан тайёрланиши керак.

Бундай буйруқнинг мамлакатда қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришга барҳам бериш чораларидан бири сифатида қабул қилингани айтилмоқда.

4 октябрдан бошлаб кучга кирадиган янги талабларга кўра¸ ëрлиқнинг олди томонида юқори ташкилот номи¸ тайёрловчи корхона номи¸ акциз солиғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхонага берилган акциз маркасидаги кодга мувофиқ келадиган тайёрловчи корхонанинг коди¸ корхонанинг номи ва тури кўрсатилиши лозим.

XS
SM
MD
LG