Линклар

Пайшанба куни Андижонда вилоят куч ишлатар тузилмаларининг махсус ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, машғулотлар учун Андижон автовокзали танланган. Бу ерда Фавқулодда ҳолатлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларига қарашли тузилмаларга эҳтимолий террорчиларни йўқ қилиш топшириғи берилган.

Машғулотдан мақсад куч ишлатар тузилмалар, ёнғин ўчириш ва тез ёрдам хизматларининг фавқулодда ҳолатларга нақадар тайёр эканини текшириш бўлган.

Хабарда айтилишича, машғулот пайтида барча тузилмалар ўзларининг фавқулодда ҳолатларга тайёр эканини намойиш этган ва машғулот юқори даражада ўтказилган.

XS
SM
MD
LG