Линклар

Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди


Кудрово қишлоғида оммавий муштлашувда меҳнат муҳожирлари иштирок этди.

Кудрово қишлоғида оммавий муштлашувда меҳнат муҳожирлари иштирок этди.

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги Кудрово қишлоғида ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари оммавий муштлашувни содир этди.

Мазкур воқеа юзасидан тарқтилган хабарда айтилишича, муштлашувда 30 киши иштирок этган. Муштлашув меҳнат муҳожирлари туғилган кунни ўтказишга тўсқинлик қилган ётоқхона комендантини калтаклаши ортидан бошланиб кетган.

Санкт Петербург полициясининг хабар беришича, пайшанба куни содир этилган муштлашув иштирокчилари ҳибсга олинди. Калтакланган комендант эса касалхонага ётқизилган. Унинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда.

Кудрово қишлоғида марказий осиёлик муҳожирлар иштирокида июнь ойи охирларида ҳам оммавий муштлашув бўлгани хабар қилинган эди. Ўшанда юзга яқин ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирларни ҳақорат қилган доғистонликларни калтаклаганди.

XS
SM
MD
LG