Линклар

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар қулагани хабар қилинди


Мазкур сурат Тошкентдаги шамол тўғрисидаги хабарга оид эмас.

Мазкур сурат Тошкентдаги шамол тўғрисидаги хабарга оид эмас.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 14 июлга ўтар кечаси кучли шамол бўлди. Марказий Осиё янгиликлар хизматининг билдиришича, тезлиги секундига 12-17 метрга етган шамол оқибатида дарахтлар қулаб, автмобилларни босиб қолган.

Хабарда айтилишича, кучли шамол пойтахт Тошкентда ҳам кузатилган. Агентлик Тошкентдаги шамол оқибатида қулаган дарахтлар ва дарахт босиб қолган бир нечта автомашина фотосуратларини эълон қилган.

Хабарда қулаган дарахтлар уйларнинг томлари ва девқорларига ҳам зиён еткизгани айтилган. Бу каби шамол яна Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Шамол оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG