Линклар

Ашраф Ғани Толибон билан янги музокаралар ўтказишни режалаштирмаяпти


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти маъмурияти Толибон билан янги сулҳ музокаралари олиб бориш режаси йўқлигини маълум қилди.

Толибон билан тинчлик музокараларини олиб бориш учун тўрт давлат –Афғонистон, Покистон, Хитой ва АҚШ вакилларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилган . Мазкур гуруҳ Толибон билан музокараларни бошлаш учун йил бошидан бери беш маротаба йиғилган, бироқ Толибон вакиллари музокараларда иштирок этишдан бош тортган.

Ашраф Ғани Покистонни Толибон лидерларига бошпана берганликда айблаб келади. Покистон ҳукумати эса бу айбловларни инкор қилмоқда.

21014 йилда президентликка салйнган Ашраф Ғани Толибон билан сулҳ музокаралари ўтказишга тайёр эканини билдирган эди. Жорий йилда АФғонистонда содир этилган қатор террор ҳаракатларидан сўнг Ашраф Ғани толибонни қўллаб-қувватлашни бас қилмагунига қадар Покистон ҳукумати билан музокаралар ўткизмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG