Линклар

Керри Путин билан Москвада учрашди


Жон Керри Москвадаги Внуково аэропортида.

Жон Керри Москвадаги Внуково аэропортида.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашди.

Хабарларда айтилишича, Керри музокаралар чоғида Россия билан Суриядаги урушни тўхтатиш ва сиёсий диалогнинг бошланишига қаратилган ҳаракатлар юзасидан янги келишимга эришишга ҳаракат қилган.

Керри Москвага 14 июль куни кечқурун борганига қарамай, дарҳол Россия президенти билан музокаралар ўтказди.Бугун Керрининг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви режалаштирилган.

Путин билан уч соатлик учрашув давомида Керри “Сурия режими томонидан сулҳ битими бир неча маротаба бузилгани юзасидан ташвиш билдирди”

Путин Керри билан учрашувга қадар АҚШ президенти билан сўнгги марта телефон орқали қилган суҳбати чоғида Сурия масаласини ҳал этиш масаласида томонлар самимий эканини ҳис қилганини айтган эди.

Обама маъмурияти бир неча маротаба Россиянинг Суриядаги ҳарбий аралашувига нисбатан ташвиш билдирган. АҚШ фикрича Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки Башар Ассад режимини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

XS
SM
MD
LG