Линклар

Мўғилистонда Осиë-Европа саммити очилди


Улан батор саммитига келган Россия Бош вазири Медведев бу ерда Германия канцлери билан алоҳида учрашув ўтказди.

Улан батор саммитига келган Россия Бош вазири Медведев бу ерда Германия канцлери билан алоҳида учрашув ўтказди.

Ирландиядан тортиб Индонезияга қадар бўлган ҳудудда жойлашган давлат раҳбарлари бугун Мўғилистон пойтахти Улан Батор шаҳрида икки кунлик саммитга тўпланди.

Ҳар икки йилда бир марта тўпланадиган Осиë-Европа саммитининг расмий йиғини Франциянинг Ницца шаҳрида амалга оширилган террор хуружлари қурбонлари хотирасига сукут сақлаш билан бошланди.

Ўз 20 йиллигини нишонлаëтган Осиë-Европа саммити кун тартибидаги асосий мавзунинг ҳам террорчиликка қарши кураш масаласи бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек¸ саммитда авиациядан тортиб савдо-сотиққа қадар ҳамкорликни кенгайтириш¸ британияликларнинг ЕИ дан чиқиш қарори каби масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Қирғизистондан Улан-Баторга келган Германия канцлери Ангела Меркель бу ерда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди.

Учрашувда Украинадаги қуролли можаро ва мамлакатда тинчлик ўрнатишга қаратилган Минск келишуви ижроси ҳақида фикр алмашилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG