Линклар

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп вице-президентликка кимни танлаганини эълон қилишни Ниццадаги террор ҳужуми муносабати билан кечиктирганини билдирди.

Матбуот хабарларига кўра¸ Трамп ўз танловини бугун эълон қилиши керак эди.

New York Times газетасининг ëзишича¸ Трамп ўз партияси раҳбариятига вице-президентликка Индиана штати губернатори Майкл Пенсни танлаганини маълум қилган.

2001-2013 йилда АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси аъзоси бўлган Пенс¸ матбуотга кўра¸ Республикачилар партияси учун энг мақбул номзоддир.

Дональд Трамп республикачиларнинг расмий номзоди деб эълон қилинадиган партия қурултойи 18-21 июль кунлари Кливлендда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG