Линклар

Пентагон “Умар чечен”нинг жорий ҳафта ўлдирилганига ишонмоқда


Умар ал-Шишоний Пентагон томонидан ишидчиларнинг уруш вазири деб кўрилган.

Умар ал-Шишоний Пентагон томонидан ишидчиларнинг уруш вазири деб кўрилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги “Исломий давлат” террор гуруҳининг “Умар чечен” ва Умар ал-Шишоний лақаблари билан танилган уруш қўмондони жорий ҳафта ўлдирилган бўлиши мумкинлигини билдирди. Шишонийнинг ўтган ҳафта сўнггида ишидчиларнинг Мосул яқинидаги йиғинига қилинган ҳаво ҳужумида яралангани ва куни-кеча ўлгани тахмин қилинмоқда.

Пентагон матбуот котиби Петер Кук¸ АҚШ разведкаси ҳали ҳам Умар Шишонийнинг 10 июль куни16 нафар ИШИД қўмондони билан учрашув пайтида аниқ ўлдирилганини тасдиқлашга уринаëтганини билдирди.

Март ойида қизил соқоллик чечен террорчисининг ўлдирилгани ҳақида тарқаган хабарларга қарамай¸ Пентагон расмийси¸ яқиндагина унинг ўлмагани ва ишидчиларнинг 10 июль кунги йиғилишида қатнашиши ҳақида разведка маълумоти олинганини билдирди.

Шундан сўнг ҳарбийлар Мосул яқинидаги бу учрашув жойига ҳаводан ҳужум уюштирган ва бу гал ҳужумларнинг ўз мақсадига эришганига ишонилмоқда.

13 июль куни “Исломий давлат” Шишонийнинг Ироқда ўлдирилганини эълон қилди. Пентагон томонидан ИШИДнинг “уруш вазири” деб кўрилган Шишоний калласи учун АҚШ 5 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG