Линклар

Россия Қримга ракета мудофаа тизимини жойлаштирмоқчи


 С-400 русумидаги ҳаво мудофааси тизими.

С-400 русумидаги ҳаво мудофааси тизими.

Россия ҳарбий қўмондонлиги¸ 2014 йил мартида аннексия қилинган Қрим ярим оролига С-400 русумидаги энг янги ракета мудофаа тизимини жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Россия армиясининг Феодосияда жойлашган 18-ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари маҳаллий матбуотга¸ бу режанинг августга қадар амалга оширилажагини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра¸ бир неча юз километр радиусни қопловчи С-400 русумидаги ҳаво мудофааси тизими бир пайтнинг ўзида 300 дан ошиқ нишонни кузатиш ва 30 дан ошиғига ҳужум қилиш салоҳиятига эга.

Қримдаги Севастополь порти аннексияга қадар ҳам Россия Қора денгиз флотининг асосий базаси бўлиб келган.

Қримнинг Кремль томонидан аннексия қилиниши халқаро майдонда кескин норозиликка сабаб бўлган ва ҳозирга қадар Қрим Россия ҳудуди сифатида тан олинмаган.

XS
SM
MD
LG