Линклар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда Франциянинг Ницца шаҳри, ундан олдин Бағдод ва Истанбулда амалга оширилган террор хуружларидан қаттиқ афсусда эканини билдирди:

- Бу ва булардан олдин амалга оширилган террор хуружларининг деярли ҳаммасини ўзларини мусулмон, деб иддао қилаётганлар амалга ошираяптики, бундан биз қаттиқ афсусдамиз, деди жумладан ўзбекистонлик уламо.

Душанбедаги “Қазоқон” масжиди имоми Қобилжон Боев Озодлик билан суҳбатда бугунги жума маърузасида Франциядаги террор хуружини кескин қоралаганини билдирди:

- Биз буни қоралаймиз. Биз ҳаммага бунинг исломий амал эмаслигини айтаяпмиз. Бугунги жумада мен намозхонларга бошқаларни ўлдириш учун ўз жонига қасд қилувчиларнинг ҳаром ўлишини айтдим¸ деди тожик имоми.

Франция миллий байрами куни мушакбозлик томошасига йиғилганларга юк машинаси воситасида қилинган террор хуружи оқибатида ўлганлар сони 90 га яқинлашди.

XS
SM
MD
LG